ЎзА Ўзбек

14.05.2020 Чоп этиш версияси

Нигерияда “Боко Харам“ жангарилари ушлаб турган 70 дан зиёд киши қутқарилди

Нигерияда “Боко Харам“ жангарилари ушлаб турган 70 дан зиёд киши қутқарилди

Нигерия қуролли кучлари “Боко Харам” жангарилари гаровда ушлаб турган камида 72 кишини озод қилишга муваффақ бўлди, деб хабар беради Синьхуа ахборот агентлиги.

Хабарда таъкидланишича, қутқарилганларнинг кўпчилиги аёллар ва болалар. Улар мамлакат шимоли-шарқидаги Борно штатида олиб борилган ҳарбий амалиёт натижасида озод қилинган. Ҳарбий ҳаракатлар давомида “Боко Харам” гуруҳининг 18 аъзоси йўқ қилинган. Уларнинг қурол-яроғлари, террорчиларга ёрдам кўрсатиб келаётган шахслар қўлга олинган.

Нигерияда “Боко Харам“ радикал ислом гуруҳи фаолият олиб боради. Улар ўзларини “Ислом давлатининг ғарбий Африка вилояти“, деб ҳам атайди. Жангарилар мамлакатдаги ғарбча тузумга қарши чиқиб, шариат тартиблари жорий қилинишини талаб қилиб келмоқда.

1 597
ЎзА