ЎзА Ўзбек

14.04.2020 Чоп этиш версияси

Нидерландия лолаларини ким сотиб олади?

Нидерландия лолаларини ким сотиб олади?

Нидерландия гул етиштириш компаниялари томонидан 400 миллион дона қимматбаҳо гул йўқ қилинди. 

Уларнинг орасида 140 миллион дона машҳур голланд лолалари ҳам бор. Барчасига дунёда коронавирус пандемияси тарқалгани ва унинг ортида гулларга бўлган талабнинг тушиб кетгани сабаб бўлди, дейилади New York Times газетасининг Голландиядаги Royal Flora Holland гулчилик конгломерати савдо менежери Фред ван Толнинг берган маълумотига таяниб берган хабарида.

“Бу офат лолалар савдоси айни авж олган пайтда келди. Тўрт ҳафта ўтди бироқ савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 50 фоизга паст “, — деди ван Тол.

Коронавирус туфайли нафақат гул етиштириш компаниялари, балки гул дўконлари эгалари ҳам катта молиявий зарар кўрмоқда. Қолаверса, мамлакатга туристлар ҳам келмай қўйди. Бу вақтда сайёҳлар Голландиянинг диққатга сазовор жойларини, жумладан, лолалар ва бошқа турли туман ноёб гул далаларини ҳам томоша қилар эди.

Масалан, Нидерландиядаги “Кёкенхоф“ қироллик боғи бу йил сайёҳлар учун ўз эшикларини оча олмади ҳам. Бу эса, 25 миллион доллар зарар кўрилди, деганидир. 

3 592
ЎзА