ЎзА Ўзбек

07.07.2018 08:00 Чоп этиш версияси

НАТО кибер амалиётлар маркази ташкил этиш ниятида

НАТО кибер амалиётлар маркази ташкил этиш ниятида
Жорий йилнинг 11-12 июнь кунлари Брюсселда ўтказилажак НАТО саммитида иттифоққа аъзо давлатлар раҳбарлари кибер амалиётлар марказини ташкил этиш ҳақидаги қарорни маъқуллайди. 

Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг “Politico” нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.

Йенс Столтенберг, марказни ташкил этишдан мақсад НАТОга аъзо давлатлар киберхавфсизлигини таъминлаш эканлигини билдириб ўтган. 

Аввалроқ, НАТО бош котиби иттифоқ кибер ҳужумларга қарши коллектив мудофаа шакллантириш ниятида эканини маълум қилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, НАТО 2008 йилда Таллинда киберҳимоя марказини ташкил қилган эди. Шундан буён ушбу марказ “Locked Shields” кибермудофааси бўйича халқаро машғулотлар ўтказиб келади. Ҳозирда марказ доирасида 20 давлат ҳамкорликда иш олиб бормоқда. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
8 997