ЎзА Ўзбек

15.03.2019 19:03 Чоп этиш версияси

НАТО харажатлари бир йилда салкам 4 фоизга ошди

НАТО харажатлари бир йилда салкам 4 фоизга ошди

НАТО бўйича иттифоқчилар ўзларининг мудофаа харажатларини бирданига оширдилар, энг юқори кўрсаткич Литва, Латвия, Эстония, Польша ва Нидерландияда кўзга ташланган, дейилади Брюсселда эълон қилинган НАТОнинг 2018 йил харажатларига бағишланган ҳисоботда.

Ҳисобот НАТО бош котиби Йенс Столтенберг томонидан қилинди. Унинг таъкидлашича, Шимолий альянс бўйича иттифоқчиларнинг умумий харажатлари сўнгги беш йилда ўзининг энг юқори чўққисига чиққан, сўнгги бир йилда харажатлар 4 фоизга ўсди. “Хавфсизликни таъминлаш мақсадида иттифоқчилар барча соҳаларда ва катта миқдорда ҳамкорликда ишлашда давом этмоқда”, дея баёнот берди Столтенберг.

АҚШ Президенти Дональд Трамп 2017 йилда НАТОнинг Европадаги иттифоқчиларидан ташкилот бюджетига қўшадиган ҳиссаларини оширишни талаб қилган эди. Ҳисоботга қараганда, НАТОга аъзо атиги 6 давлат – Эстония, Греция, Польша, Латвия, Литва ва Буюк Британия барча иттифоқчиларнинг олдига қўйилган мақсадга эришди – улар ЯИМнинг икки фоизи миқдорида мудофаа харажатларини оширишди.

Умуман олганда, ҳисоботга кўра, НАТО мамлакатлари 2018 йилда салкам бир триллион доллар сарфлаган. Бу маблағларнинг салкам 70 фоизи ўзининг ЯИМнинг 3.39 фоизини мудофаага сарфлайдиган АҚШ ҳиссасига тўғри келади.

ЎзА
4 769