ЎзА Ўзбек

13.01.2020 Чоп этиш версияси

НАТО Европага янги ракеталарни жойлаштирса, Москва ҳам унга жавоб чораларини кўради

НАТО Европага янги ракеталарни жойлаштирса, Москва ҳам унга жавоб чораларини кўради

НАТО Россиянинг қанотли “9М729” ракеталаридан ҳимояланиш мақсадида Европага янги ракеталарни жойлаштирмайди.

Бунинг ўрнига ШимолийАтлантика Иттифоқи ўзининг Ҳаво ҳужумига қарши ва Ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимлари устида ишлайди, дея баёнот берди ташкилот бош котииби Йенс Столтенберг.

"9М729" ракеталарининг такомиллаштирилиши АҚШнинг Россия билан эришилган ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқишига сабаб бўлди.

Вашингтон Москвани Келишувни бузишда айблади. Кремль бу айбловни инкор қилиб, ўзи ҳам келишувдан чиқишини эълон қилди.

Шундан кейин Россия президенти Владимир Путин бир неча бор НАТОга мурожаат қилиб, янги ракеталарни Европага жойлаштирмасликка чақирди.

Россия раҳбарининг айтишича, акс ҳолда Москва ҳам жавоб чораларини кўришга мажбур бўлади.

4 250
ЎзА