ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

НАТО аъзолари яна биттага кўпаймоқда

НАТО аъзолари яна биттага кўпаймоқда

АҚШ Шимолий Македониянинг НАТОга аъзолиги тўғрисидаги протоколни маъқуллади.

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ўз баёнотида маълум қилган.

Жорий йилнинг февралида НАТОга аъзо давлатлар Шимолий Македониянинг Альянсга қўшилиши ҳақидаги протоколни имзолаган эди. Эндиликда ушбу ҳужжатни ташкилотга аъзо 29 мамлакат ратификация қилиши лозим. Айни пайтда Шимолий Македония НАТО фаолиятида таклиф этилган аъзо сифатида иштирок этмоқда.

Маълумот ўрнида, Македониянинг номини Шимолий Македония қилиб ўзгартириш қарори 2018 йил июнь ойида қабул қилинганди.

1 140
ЎзА