ЎзА Ўзбек

16.05.2019 12:46 Чоп этиш версияси

NASA: ой ва Марс сайёраси тадқиқи яқин

NASA: ой ва Марс сайёраси тадқиқи яқин

АҚШ президенти Дональд Трамп ой ва Марс сайёрасини тезкор тадқиқ қилиши учун NASA космик агентлиги ҳисобига қўшимча 1,6 миллиард доллар маблағ ажратди.

Reuters ахборот агентлиги хабарига кўра, мамлакат Президенти маъмурияти ушбу таклиф билан конгрессга мурожаат қилган.

– Мақсадимиз – бизни ойга тез фурсатларда етказадиган дастур лойиҳасини ишлаб чиқишдан иборат, – дейди NASA раҳбари Жим Брайденстайн. Ажратилган маблағнинг асосий қисми ойни тадқиқ этиш учун сарфланади. Ушбу лойиҳани мукаммал амалга ошириш яна қўшимча маблағларни талаб этади.

Маълумот ўрнида, Nasa аввалроқ ойга 2024 йилда тадқиқот станциясини жойлаштиришни, 2028 йилда эса фазогирлардан иборат тадқиқот миссиясини жўнатишни режалаштирган эди.

З.Мирзабоева, ЎзА
1 507