ЎзА Ўзбек

30.08.2018 18:05 Чоп этиш версияси

NASA ходими машғулотлардан четлаштирилди

NASA ходими машғулотлардан четлаштирилди Космик агентлик тайёрлов фаолиятида 18 мингдан ортиқ номзодлар орасидан саралаб олинган фазогирлардан бири – Роб Кулин NASA машғулотларидан четлаштирилди. Шу тариқа муҳандис сўнгги 50 йил мобайнида таълим дастуридан чиқиб кетган биринчи иштирокчи бўлди. Бу ҳақдаги хабар SKY News сайтида эълон қилинди.

NASA расмийларининг берган маълумотга кўра, АҚШнинг Аляска штатидан бўлган собиқ муҳандис шахсий сабабларга кўра, ўқув курсини тарк этган. Шунингдек, раҳбарият бу ҳолатга қаршилик билдирмаган.

Шунга ўхшаш ҳолат агентлик фаолиятининг 1968 йилгача бўлган даврида Жон Ливелин ва Брейн Олерилар билан ҳам содир бўлган. Аммо Роб Кулиндан фарқли равишда улар ўз хоҳиши билан эмас, балки агентлик томонидан улар фаолиятига “мақсадсиз” дея баҳо берилгач, тайёрлов машғулотларидан четлатилган.

З.Мирзабоева, ЎзА
3 270