ЎзА Ўзбек

21.02.2019 Чоп этиш версияси

Мюнхенда отишма содир бўлди

Мюнхенда отишма содир бўлди

Бугун Германиянинг Мюнхен шаҳрида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлган. 

Бу ҳақда Мюнхен полициясининг Твиттердаги саҳифасида ахборот берилган. 

Қайд этилишича, воқеа жойида икки жасад ва ўқ отар қуроли топилган. 

“t-online“ ахборот порталининг аниқлик киритишича отишма қурилиш майдонида содир бўлган. 

Полиция маълумотларига кўра, айни вақтда аҳоли учун хавф йўқ. Суриштирув ишлари бошланган. ​​

1 928
ЎзА