ЎзА Ўзбек

11.01.2019 15:46 Чоп этиш версияси

“Reuters“ ахборот агентлиги журналистларининг апелляция аризаси рад этилди

“Reuters“ ахборот агентлиги журналистларининг апелляция аризаси рад этилди
Мьянма суди мамлакатнинг расмий сирларини бузганликда айбланиб етти йилга озодликдан маҳрум қилинган икки нафар "Reuters" ахборот агентлиги журналистларининг апеллациясини кўриб чиқишни рад этди.

32 ёшли Ва Лоне ва 28 ёшли Кяв Соэнинг адвокатлари ноябрь ойида судга шикоят аризаси билан мурожаат қилганлар. Апелляция дастлабки суд жараёни “адолатсиз тарзда“ ўтказилди ва мухбирларнинг зудлик билан озод этилишига чақирган. 

Бироқ, Олий Суд ҳакам Аунг Наинг жума куни адвокатлар бу жуфтликнинг айбсизлигини исботлаш учун етарли далилларни тақдим эта олмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, судланувчилар журналистлик одоб-ахлоқ қоидаларига зид ҳолда ҳаракат қилишган. 

Бунга жавобан, адвокатлар “Хабар бериш жиноят эмас ва бу ҳаракатлар Мьянмада матбуот эркин эмаслигини кўрсатади. Мьянманинг қонунлари ва демократияси шубҳалидир”, дея эътироз билдирганлар. 

ЎзА
1 212