ЎзА Ўзбек

29.04.2018 16:59 Чоп этиш версияси

Мьянма етакчиси Аунг Сан Су Чжи БМТ билан Рохингя инқирози борасида келишувга интилмоқда

Мьянма етакчиси Аунг Сан Су Чжи БМТ билан Рохингя инқирози борасида келишувга интилмоқда
Мьянма етакчиси БМТга тегишли ташкилотлар вакилларига мамлакатга кириб қочқинларни ортга қайтариш бўйича тайёргарлик кўришига рухсат бермоқда. Бу ҳақда Guardian хабар берди.

Аунг Сан Су Чжи БМТнинг инсон ҳуқуқлари ва тараққиёт ташкилотларини мамлакатга киритиш орқали, жаҳон ҳамжамияти олдидаги обрўсини қайта тиклашга умид қилмоқда.

700 000 га яқин Рохингя мусулмонлари Мьянмадаги зўравонликлар сабабли қўшни давлат Бангладешга қочиб ўтишган.
БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо 15 та давлатнинг юқори даражали дипломатлари шанба кунидан бошлаб Бангладеш ва Мьянмага ўз ташрифларини амалга оширишни бошлашди. Дипломатлар Аунг Сан Су Чжи билан учрашишдан олдин Бангладешдаги қочқинлар лагерини бориб кўрадилар ва вертолётда БМТ томонидан этник тозалаш маркази деб тасвирланган, Рохингя мусулмонларига нисбатан уюштирилган энг катта зўравонлик ҳудуди ҳисобланмиш Ракхайн штатига ўтишади.

БМТ вакиллари шунингдек, вазиятни мониторинг қилади ва оммавий кўчишни келтириб чиқарган зўравонликлари қайта содир бўлмаслигини олдини олишга оид тавсиялар беришади.


ЎзА
3 292