ЎзА Ўзбек

29.04.2020 Чоп этиш версияси

“Музқаймоқ еб ўтирибди“ – Трамп демократларни ишёқмасликда айблади

“Музқаймоқ еб ўтирибди“ – Трамп демократларни ишёқмасликда айблади

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда коронавирусдан жабрланганларга янги ёрдам чораларини тасдиқлаш лозим бўлиб турган ҳозирги тиғиз пайтда эпидемияни баҳона қилиб ишлашни истамаётган демократ конгрессменларни танқид остига олди.

Сешанба куни демократлар кўпчиликни ташкил этадиган АҚШ конгресси вакиллар палатасининг 4 майда бўлиши кўзда тутилган мажлисга бормаслиги маълум бўлди. Улар ушбу қарорини Вашингтонда ҳали ҳам “уйда қолиш” ҳақидаги кўрсатма ўз кучида тургани билан изоҳламоқда.

Пойтахтда жорий қилинган ушбу тартиб май ўрталаригача амал қилади. Вакиллар палатаси эса иқтисодиётни қўллаб қувватлаш учун янги пакетни, жумладан, коронавирус туфайли иш ўринларини йўқотган фуқароларга ёрдам пули берилиши учун штатларга ажратиладиган молиявий ёрдамни муҳокама қилишга йиғилиши керак эди.

“Демократлар ишга қайтишни исташмаяпти. Ўйлашимча, улар таътилларидан ҳузур олмоқда, бундай қилмаслик керак эди. Сизлар Нэнси Пелосини (вакиллар палатаси спикери) кўрган бўлсангиз керак, у оқшомги телеэфирда музқаймоқ еб ўтирибди. Улар вақтини жуда чоғ ўтказяпти“, — деди Трамп журналистларга.

Бундан аввал спикер Нэнси Пелоси оқшомги телешоулардан бирида иштирок этган эди. Ўшанда у жонли эфир орқали ўйидаги совуткичида жуда кўп музқаймоқни ғамлаб қўйганини намойиш қилганди.

1 369
ЎзА