Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 14:33 Чоп этиш версияси

Муроса қилмагани учун "WhatsApp" раҳбари ишдан кетди

"WhatsApp " мессенжери асосчиси ва шу номдаги компания раҳбари Ян Кум ўз лавозимини тарк этди, деб хабар беради РИА Новости.

Қайд этилишича, Ян Кум “Facebook”даги саҳифасида бу ҳақда маълум қилган.

“Биз Брайн Актон билан "WhatsApp"ни яратганимизга салкам ўн йил бўлди. Ва бу муддат яхши инсонлар билан ажойиб сайёҳатдек ўтди. Энди мен марра сари олға интилишим зарур. "WhatsApp"ни мен тасаввур қилганимдан ҳам зиёдроқ инсонлар фойдаланаётган бир вақтда кетмоқдаман” деган у.

“Washington Post”нинг ўз манбасига асосланиб, ёзишича, Ян Кумнинг компаниядан кетишига “Facebook” билан келишмай қолгани сабабдир. Яъни "WhatsApp " асосчиси "Facebook" компаниясининг фойдаланувчилар шахсий маълумотларидан фойдаланиш ва шифрлашни кучсизлантириш борасидаги ҳатти-ҳаракатлари билан муроса қила олмаган.

Маълумот учун: WhatsApp — смартфонлар учун махсус илова бўлиб, фойдаланувчиларга ҳар хил мобил платформалар билан хабар алмашиш имконини беради. Бугунги кунда мазкур мессенжердан фойдаланувчилар сони миллиарддан зиёд. 2014 йилда “Facebook” компанияси 21,8 миллард доллар эвазига “WhatsApp"га эга бўлган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 286