Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.07.2018 20:21 Чоп этиш версияси

Муҳожирлар кўпроқ Испанияга йўл олмоқда

Муҳожирлар кўпроқ Испанияга йўл олмоқда
Сўнгги 3 кун ичида Испаниянинг жанубий соҳилларига кириб келган муҳожирлар сони 1,2 мингдан зиёдни ташкил қилган. 

РИА Новостининг ёзишича, биргина ўтган якшанбада Марокашдан Испания соҳилларига кириб келаётган 25та қайиқ денгиз қутқарув хизмати томонидан аниқланган. Ҳозирда қутқариб қолинган муҳожирларнинг бари мамлакатдаги миграция марказларига жойлаштирилган. 

Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган ойларда Ўртаер денгизи орқали Испанияга кириб келаётган муҳожирлар оқими сезиларли даражада ошган. Мисол учун, бутун 2017 йил давомида мамлакатга 22 минг 414 муҳожир кириб келган бўлса, жорий йилнинг20 июль санасигача бўлган кўрсаткич 18 минг 365 нафар кишини ташкил қилмоқда. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 840