ЎзА Ўзбек

14.03.2019 10:03 Чоп этиш версияси

Мозамбикда кузатилган сув тошқинлари оқибатида камида 66 киши ҳалок бўлди

Мозамбикда кузатилган сув тошқинлари оқибатида камида 66 киши ҳалок бўлди

Мозамбикнинг марказий ва шимолий ҳудудларида кузатилган сув тошқинлари оқибатида камида 66 киши ҳалок бўлди, дейилади AFP хабарида.

Таъкидланишича, сув тошқинлари, шунингдек, 6 мингдан зиёд уй-жойларни вайронага айлантирган ва табиий офатдан 140 мингдан ортиқ одам жабрланган. Бундан ташқари, давомли жала қуйиши оқибатида мазкур ҳудудларда қизил даражали ҳалокат режими эълон қилинган.

ЎзА
1 735