ЎзА Ўзбек

28.12.2019 Чоп этиш версияси

Мотам белгиси сифатида Қозоғистон байроғи туширилди

Мотам белгиси сифатида Қозоғистон байроғи туширилди

Олмаота яқинида ҳалокатга учраган самолётда вафот этганлар хотирасига ҳурмат белгиси сифатида Нур-Султон шаҳри марказидаги асосий давлат байроғи туширилди, дея хабар беради “ Казинформ“ халқаро ахборот агентлиги.

Мамлакатдаги энг катта байроқ “ Атамекен” этно-ёдгорлик мажмуаси ҳудудида жойлашган. Мазкур байроқ илк бор бундан ўн йил муқаддам пойтахт кунини нишонлаш муносабати билан ўрнатилган эди.

Пойтахтнинг қоқ марказидаги Қозоғистон давлат байроғи 15 га 30 метр ўлчамда тикилган ва 111 метр баландликда ўрнатилган. Байроқнинг вазни 100 килограмни ташкил қилади.

Олдин хабар берилганидек, 27 декабрь куни Олмаота яқинида бортида йўловчи бўлган самолёт ҳалокатга учради, унда 12 киши қурбон бўлди. Улар хотирасини ёд этиш мақсадида 28 декабрь – Қозоғистонда мотам куни дея эълон қилинди.

Мамлакат Президенти Миллий мотам эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Миллий мотам кунида кўнгилочар байрамлар ва телевизион кўрсатувлар бекор қилинади. Бутун мамлакат бўйлаб, шунингдек, Қозоғистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари биноларида давлат байроқлари туширилади.

4 706
ЎзА