ЎзА Ўзбек

24.09.2018 Чоп этиш версияси

Москвадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Москвадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Москва вилоятининг Митиши шаҳар округидаги омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда "Риа Новости" хабар қилмоқда.

Ёнғинда ўзбекистонлик икки фуқаро, жумладан, бир нафар ёш бола ҳалок бўлган.

"Митиши шаҳар округидаги майдони минг квадрат метрли темир-бетон омборхонасида содир бўлган ёнғин натижасида икки киши, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлди. Уларнинг ҳар иккиси Ўзбекистон фуқароси бўлган", деб маълум қилган агентлик суҳбатдоши.

Ҳозирда ёнғин бартараф этилган. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.​​

3 570
ЎзА