ЎзА Ўзбек

12.09.2020 Чоп этиш версияси

Москвада Россия ва Беларус президентлари музокаралар ўтказади

Москвада Россия ва Беларус президентлари музокаралар ўтказади

Россия ва Беларус президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко 14 сентябрда музокаралар ўтказади.

Учрашув Москвада бўлиб ўтади, деди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

“ТАСС” хабарига кўра, Песков Лукашенконинг Москвага келиши «ишчи ташриф» сифатида бўлиб, у Путин билан мулоқотга киришишини маълум қилган ва учрашувнинг айнан қаерда ташкиллаштирилиши ҳақида қўшимча маълумот берилишини айтган.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, аввалроқ Песков икки давлат президенти савдо-иқтисодий муносабатларга оид қатор масалалар, жумладан, айрим ҳолатлардаги Беларуснинг улуши, энергия манбалари нархлари ҳамда икки давлатнинг интеграцияси кабилар кўриб чиқилишини маълум қилганди.

3 342
ЎзА