ЎзА Ўзбек

29.08.2020 Чоп этиш версияси

Москвада кўча ва йўлаклар махсус шампунь билан ювилади

Москвада кўча ва йўлаклар махсус шампунь билан ювилади

Россия пойтахти Москва кўчалари ва йўлаклари шанба куни махсус ювиш воситаси – махсус шампунь билан ювиб чиқилади, дейилади “INTERFAX.RU” хабарида.

Шаҳар мэри ўринбосари Петр Бирюковнинг журналистларга маълум қилишича, махсус шампунь воситасида кўча, автотураргоҳ, йўлак ва бошқа жамоат жойлари мазут, мой қатламлари ҳамда бошқа ифлос бирикмаларнинг қотишмаларидан тозаланади. Барча даражадаги йўллар шампунь билан ювиб чиқилади.

Техник воситаларда ювиш имкони бўлмаган жойларда қўл меҳнатидан фойдаланилади. Мэр ўринбосари ювиш воситасининг мутлақо хавфсиз эканини таъкидлаган.

1 413
ЎзА