ЎзА Ўзбек

05.03.2019 14:45:41 Чоп этиш версияси

Москва Исроил ва Фаластин етакчилари саммитини ташкил қилишга тайёр


“Москва Исроил ва Фаластин етакчилари саммитини ташкил қилишга тайёр”, деди Россия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Сергей Лавров Қувайтнинг “Куна” агентлигига интервьюсида.

“Биз бунга доим тайёрмиз, бевосита мулоқот томонларни боши берк кўчадан олиб чиқишига ишонамиз”, деб таъкидлади у. Лавровнинг айтишича, ҳозирда Исроил ва Фаластин ўртасида мулоқот йўқ, шунинг учун минтақадаги тинчлик ҳақида гапириш ноўрин.​​