ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Монако князи коронавирусга чалинишнинг дастлабки аломатларини сўзлаб берди

Монако князи коронавирусга чалинишнинг дастлабки аломатларини сўзлаб берди Монако князи Альбер II RTL радиосида чиқиш қилиб, ўзининг коронавирус билан касалланиши одатда коронавируснинг асосий симптомларидан бири ҳисобланмайдиган оддий тумовдан бошланганини гапириб берди.

"Менда ҳид ва таъм билиш ҳисси йўқолмади. Аввал бошда бу оддий тумовга ўхшади, йўтал дарҳол пайдо бўлгани йўқ. Кейин тана ҳароратим озгина кўтарилди, аммо буларнинг барчаси енгил симптомлар", — деди Монако князи.

Бундан аввал князлик хонадони 62 ёшли манархнинг коронавирусга чалингани ҳақда маълум қилган эди. ​

979