ЎзА Ўзбек

12.11.2019 Чоп этиш версияси

Молдова парламенти ҳукуматни истеъфога чиқаради

Молдова парламенти ҳукуматни истеъфога чиқаради

Молдова парламенти Acum (“Ҳозир”) блоки томонидан шакллантирилган Майя Санду ҳукуматига ишончсизлик билдирган. Ушбу қарор сешанба куни қонун чиқарувчи орган йиғилишида қабул қилинди.

Молдова қонун чиқарувчи органи раиси Зинаида Гречанининг маълум қилишича, “Ишончсизлик вотуми депутатларнинг 63 та овози билан маъқулланган”. 

Ҳукуматни истеъфога чиқариш ташаббуси Молдова Республикаси Социалистлар партиясининг фракцияси томонидан илгари сурилган бўлиб, ушбу қарор мухолифатдаги Демократик партияси депутатлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланган. 

1 785
ЎзА