ЎзА Ўзбек

24.05.2020 Чоп этиш версияси

Мисрда 20 дан зиёд жангари йўқ қилинди

Мисрда 20 дан зиёд жангари йўқ қилинди
Миср хавфсизлик кучлари Синай ярим оролида Ийд ал-Фитр (Рамазон ҳайити) байрами кунлари террорчилик ҳаракатини амалга оширишни ният қилган 21 жангарини йўқ қилишга эришди. Бу ҳақда “Аль-Арабия“ телеканали Миср ИИВ маълумотига таяниб хабар берди.

“Миллий хавфсизлик кучлари ходимлари Синай ярим ороли шимолида жойлашган бир фермадан террорчилар разил ниятларини режалаштириб оладиган ва амалга ошириш учун тайёргарлик машғулотларини ўтказадиган манзил сифатида фойдаланишаётгани тўғрисида ахборотга эга бўлишди. Улар муқаддас Рамазон ойи якунланиши муносабати билан нишонланадиган маросимлар чоғида террорчилик тадбирларини уюштирмоқчи бўлишган“, — дейилади телеканал ахборотида.

Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг айтишича, террорчиларни зарарсизлантириш операцияси пайтида отишма юзага келган, Фермада 14 киши ўлдирилган ва яна 7 нафар жангари яқин орадаги уйларидан топилган. Воқеа жойида, хонадонларда 13 автомат, учта сунъий портлатиш мосламаси, шаҳид белбоғи ва рация, шунингдек турли қурол-яроғ мусодара қилинган.

Операция давомида хавфсизлик кучларининг икки нафар зобити ҳам яралангани қайд этилган.

1 785
ЎзА