ЎзА Ўзбек

11.12.2017 11:44 Чоп этиш версияси

Миср осори атиқалар вазири: Ер остидан тарихимизга оид маълумотлар ҳали кўплаб топилади

Мисрдаги “ал – Йавм ас - Сабиъа” (“Еттинчи кун”) электрон газетаси Миср осори атиқалар вазири, доктор Холид ал – Аннонийнинг баёнотини эълон қилди. Унда 2017 йилда қадимги Миср тарихига оид муҳим кашфиётлар қилингани келтирилган.

Доктор Холид ал – Анноний янги кашфиётлар Мисрдаги осори атиқаларни дунёга янада кенг тарғиб қилишга ёрдам беришини айтади. “Бу каби кашфиётлар изчил давом этади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ер остидан қадимги Миср тарихига оид маълумотлар ҳали кўплаб топилади”, дейилади баёнотда.

Миср ҳукумати аъзоси мамлакатда қадимий бой мерос ва топилмаларни юзага чиқариш йўлида катта ишлар қилинаётганлигига эътиборни қаратиб, уларни музейларда намойиш этиш мамлакатга келаётган сайёҳлар сонини оширишга хизмат қилишини айтиб ўтган.

Фатҳиддин Самариддинов тайёрлади. 

ЎзА
10 822