ЎзА Ўзбек

17.01.2020 Чоп этиш версияси

Мишустин ва Медведев учрашди

Мишустин ва Медведев учрашди

Россия ҳукуматининг янги раиси Михаил Мишустин ва кеча Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари этиб тайинланган Дмитрий Медведев ҳукумат аъзолари билан учрашди.

Вазирлар маҳкамаси чоршанба куни тўлиқ таркибда истеъфога чиққан эди, лекин янги ҳукумат шаклланмагунга қадар ўз вазифасини бажаришда давом этмоқда.

Мишустин эрталаб Оқ уйга келган ва вазирлар маҳкамаси раиси хонасида Медведев билан бир соатдан кўпроқ суҳбат қилган. Кейин улар ҳукумат аъзолари қаршисига чиқишган.

Медведев ҳукумат аъзоларига ушбу ўзгаришларга масъулият билан ёндошгани учун миннатдорлик билдирди ва янги ҳукумат шакллантирилгунга қадар ўз вазифасини сидқидилдан бажаришларига умид билдиришини айтди.​

2 093
ЎзА