ЎзА Ўзбек

27.08.2020 Чоп этиш версияси

Минск Евроиттифоқ билан мамлакатдаги вазиятни маълум шартлар асосида муҳокама қилади

Минск Евроиттифоқ билан мамлакатдаги вазиятни маълум шартлар асосида муҳокама қилади

Беларус ҳукумати Европа Иттифоқи билан мамлакатдаги вазиятни маълум шартлар асосида муҳокама қилишга тайёр.

Беларус ташқи ишлар вазири Владимир Макей Италия ташқи ишлар вазири Луижи ди Маё билан телефон орқали мулоқоти давомида шундай фикрни айтди.

Макейнинг сўзларига кўра, Беларус мазкур вазиятни хорижий ҳамкорлари билан таҳдид ва мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслик шарти билангина муҳокама қилиши мумкин.

Владимир Макей вазият холис ва ҳар томонлама таҳлил асосида баҳоланиши лозимлигини таъкидлади, шунингдек, таҳдид ва ички ишларга аралашмаслик шарти билан мазкур вазият муҳокамасига тайёрлигини маълум қилди, дейилади хабарда.

“rosbalt.ru” хабарига кўра, ўз навбатида, Италия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари ҳам кейинги вақтларда Беларусдаги рўй берган ҳодисаларга нисбатан таассуфини билдирди.

1 292
ЎзА