ЎзА Ўзбек

16.01.2020 Чоп этиш версияси

Михаил Мишустин: Президент мурожаатномасини ҳаётга жорий қилишга устуворлик берилади

Михаил Мишустин: Президент мурожаатномасини ҳаётга жорий қилишга устуворлик берилади

Бош вазирликка номзод Михаил Мишустин Россия коммунистик партияси фракцияси билан учрашиб, ҳукуматда таркиб борасида ҳам, тузилмасида ҳам туб ўзгаришлар қилишга ваъда берди, деб маълум қилди РИА Новости.

Шунингдек, Михаил Мишустин “Единой Россия“ депутатлари билан ҳам учрашган. Суҳбат чоғида у бош вазирлик фаолияти давомида президентнинг мурожаатномасини амалга оширишга устуворлик беришини айтган.

Президент Владимир Путин Давлат Думасига бош вазир номзодини нафақат маъқуллаш, балки тасдиқлашни ҳам таклиф этган эди.

“Единая Россия“ фракцияси раҳбари Сергей Неверовнинг таъкидлашича, ҳукумат раисини имкон қадар тезкорлик билан тасдиқлаш лозим. 

Россия коммунистларининг Давлат Думасидаги фракцияси эса янги бош вазир номзоди учун овоз беришдан тийилиб туришга қарор қилди. Партия раҳбари Геннадий Зюгановнинг таъкидлашича, коммунистлар Мишустин номзоди учун овоз бера олмайди, чунки унинг на дастури ҳақида, на мўлжаллаётган ҳукумат таркиби ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.

Кеча, президент Федераль солиқ хизмати раҳбари Михаил Мишустинга вазирлар маҳкамасини бошқаришни таклиф этган эди. Давлат Думаси унинг номзодини бугун кўриб чиқиши лозим.

2 451
ЎзА