ЎзА Ўзбек

07.07.2018 08:30 Чоп этиш версияси

Миграция инқирози: Европа ўз эшикларини ёпадими?

Миграция инқирози: Европа ўз эшикларини ёпадими?
Берлин Германия – Австрия чегарасида муҳожирлар учун транзит марказларини очади.

Ушбу марказлар тезлаштирилган тартибда чет элликларнинг мамлакатдан бошпана олишга ҳуқуқ ва имкониятлари мавжудлигини текширади. Агар мигрантда шу каби ҳуқуқ ва имкониятлар бўлмаса, у ўз юртига ёки олдин рўйхатдан ўтган Европа Иттиқофи давлатларига қайтариб юборилади. 

“Евроньюс”нинг маълум қилишича, Германия Федератив Республикасининг ҳумкрон партияси шу қарорга келган. 

Қайд этилишича, Австрия Германия ҳукуматининг шу тарздаги миграция сиёсатидан норози бўлмоқда ва қўшни давлатдан айни масала бўйича изоҳ кутади. 

Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган вақти давомида камида 55 минг нафар қочоқ Европадан қўним топган. 2015 йилда минтақада кузатилган кучли миграцион инқироз туфайли ЕИ давлатлари чегаралар очиқлиги борасида ҳамон эҳтиёткорлик йўлидан бормоқда. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
11 471