ЎзА Ўзбек

05.03.2019 12:08:53 Чоп этиш версияси

Microsoft икки экранли қурилма учун операцион тизим яратмоқда


Ижтимоий тармоқларда Microsoftнинг янги икки экранли арзон ноутбук ва компьютерларга мўлжалланган янги операцион тизими - Windows 10 Lite ҳақида ахборот тарқалди. 

Windows 10 Lite доимий “ўнлик”нинг кесилган версияси. Windows 10 Lite ёрдамида компания оммавий бозорга анъанавий ноутбуклар ўрнига икки экранли компьютерларни чиқаришни режалаштирган. Intel ҳам шу каби қурилма устида иш олиб бормоқда. Унинг блокнот шаклидаги прототипи ҳам мавжуд. Қурилма рангли дисплей ва худди шундай e-lnk монохромга эга.

Бошқа ишлаб чиқарувчиларда (масалан, Lenovoнинг Yoga Book C930 қурилмаси) ҳам шу шаклдаги тайёр қурилмалар мавжуд. Шунингдек, Microsoft Andromeda русумли йиғилувчи компьютер яратаётгани ҳақида ҳам шов-шувлар бор. 

Windows 10 Lite дан мақсад — интернет ва бошқа базавий дастурлар учун максимал даражада арзон ноутбуклар сериясини ишлаб чиқаришдир. Бу қурилма Microsoft га Googleнинг Chromebook қурилмаси билан рақобатлаша олиш имконини беради.