ЎзА Ўзбек

11.01.2019 16:10 Чоп этиш версияси

МИБ ходимлари Ўзбекистон халқ артисти билан учрашди

МИБ ходимлари Ўзбекистон халқ артисти билан учрашди Бугун, 11 январь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артисти, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Гавҳар Зокирова билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, Гавҳар Зокирова дастлаб, Бюронинг марказий аппарати ходимларини “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни” байрами билан самимий табриклаб, ходимларнинг ўз олдиларига қўйган масъулиятли вазифаларини бажаришда омадлар тилади.

jjhyuinbv.jpg

Г.Зокирова ўзининг ижод фаолияти, театр жамоасининг келгусидаги режалари ҳақида гапириб ўтиб, оилаларнинг эрта дарз кетиши оқибатида алимент бўйича қарздорларнинг сони ошаётганини, бу жараёнда оила қураётган ёшларга берилаётган тарбия ҳамда уларнинг маънавиятини юксалтириш муҳим жиҳат эканини таъкидлади.

Шунингдек, ҳозирги кунда мамлакатимизда китобхонлик савиясини мутолаа қилиш маданиятини юксалтириш ҳам ёшларнинг маънавий камолотини шакллантиришга қаратилаётган эътибор намунаси эканлигини айтиб ўтди.

ЎзА
2 715