ЎзА Ўзбек

13.02.2020 Чоп этиш версияси

Мерапи вулқони қайта уйғонди

Мерапи вулқони қайта уйғонди

Хитойнинг “Синьхуа“ ахборот агентлиги маълум қилишича, Индонезиянинг Ява ороли марказий қисмида вулқон отилиши кузатилган. 

Индонезия ҳукумати аҳолига вулқон кратерига 3 километргача яқин келишни тақиқлади. Маҳаллий қутқарув хизмати юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилган.

Мерапи вулқони маҳаллий тилда “оловли тоғ” деган маънони билдиради. У мамлакатдаги энг фаол вулқон ҳисобланади. 2016 йилда ҳам ушбу вулқон фаоллашган эди. Ўшанда камида 340 киши ҳалок бўлган, 60 мингдан зиёд киши уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

18 мингта оролдан ташкил топган, дунёдаги энг йирик Индонезия архипелаги Тинч океани вулқонлар ҳалқаси ичида жойлашган. Бу ерда 500 та вулқон ҳисобга олинган бўлиб, уларнинг 127 таси ҳаракатдаги вулқонлар ҳисобланади.

2 608
ЎзА