ЎзА Ўзбек

12.07.2019 Чоп этиш версияси

Мексикада полиция патруль хизматига ҳужум уюштирилди

Мексикада полиция патруль хизматига ҳужум уюштирилди

Мексиканинг Дуранго штатидаги полиция патруль хизматига ҳужум уюштирилди. Полициячиларнинг икки нафари ҳалок бўлиб, тўрт нафари жароҳатланган, дейилади маҳаллий ҳукумат маълумотида.

Жиноятчиларнинг ҳеч бири қўлга олинмаган. Айни пайтда оммавий ахборот воситаларида полициячиларнинг етти нафари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалган, лекин улар расман тасдиқланмаган.

2 415
ЎзА