ЎзА Ўзбек

11.01.2019 16:01 Чоп этиш версияси

Майкл Коэн 2016 йилги сайловларда “Россиянинг аралашуви”га оид кўрсатма беради

Майкл Коэн 2016 йилги сайловларда “Россиянинг аралашуви”га оид кўрсатма беради АҚШ Президенти Дональд Трампнинг собиқ адвокати Майкл Коэн Конгресда 2016 йилги сайловларда “Россиянинг аралашуви”га оид кўрсатма беради, дейилади CNN хабарида. 

Вакиллар Палатаси назорат ва сиёсий ислоҳотлар қўмитаси раҳбари Элайжи Каммингсга кўра, Коэннинг ўзи бу борада кўрсатма бериш истагини айтган. Эслатиб ўтамиз, 12 декабрда Нью-Йоркнинг Жанубий округи суди Коэнни уч йиллик қамоққа хукм қилган. Судда ўзига қўйилган айбловга иқрор бўлган Коэн Трамп ҳаёти ва молиявий масалага оид айрим ҳолатларни гапирган. CNN хабарига кўра, Коэн 7 февралда Конгрессда кўрсатма беради.

ЎзА
1 319