ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Майк Помпео: Коронавирус учун кимнидир айблаш вақти эмас

Майк Помпео: Коронавирус учун кимнидир айблаш вақти эмас
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг таъкидлашича, ҳозир коронавирус эпидемияси учун жавобгарликни кимнингдир зиммасига ағдариш вақти эмас. Шунга қарамай, у ушбу касалликни "ухань вируси" дейишда давом этди.

Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистлар Помпеодан Ухань шаҳридан тарқалган коронавирус туфайли Хитойга нисбатан санкция қўллаш ҳақидаги конгресснинг айрим аъзолари илгари сураётган ташаббусига муносабатини сўраган.

"Қандай ҳаракат қилишни конгресснинг ўзи ҳал қилсин. Ҳозир кимнидир айблаш ва жавобгарликка тортиш вақти эмас", - деди Помпео.
Шу билан бирга, хабарда айтилишича, АҚШ барча мамлакатлардан вирус масаласида “тўлиқ очиқликни”ни талаб қилади.

845
ЎзА