ЎзА Ўзбек

11.09.2020 Чоп этиш версияси

Майк Помпео : "Афғонлараро тинчлик музокаралари – 40 йиллик урушга хотима ясаш учун ажойиб имконият"

Майк Помпео : "Афғонлараро тинчлик музокаралари – 40 йиллик урушга хотима ясаш учун ажойиб имконият"

Толибонлар делегациясининг вакили Муҳаммад Наим Вардоқ Қатар пойтахти Дохада афғонлараро тинчлик музокаралари бўлиб ўтишини тасдиқлади.

“INTERFAX.RU” хабарида АҚШ Президенти Доналд Трамп давлат котиби Майк Помпео мазкур учрашувда қатнашиш учун Қатарга учишини айтгани эслатилган.

“Tolo News” келтирган маълумотга қараганда, толибонлар вакили тинчлик музокаралари бошланувчи сана сифатида 12 октябрь белгиланганини таъкидлаган.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео твиттерда мазкур музокаралар ҳақидаги эълонни олқишлашини ва бу Афғонистонда давом этаётган 40 йиллик урушга хотима ясаш учун ажойиб имконият эканини ёзган.

Трамп, ўз ўрнида, Афғонистондаги кенг миқёсли барқарорликка кўп жиҳатдан Вашингтоннинг ҳиссаси туфайли эришилаётганини таъкидлаган.

АҚШ Президенти, шунингдек, Қўшма Штатлар бу мамлакатдаги ҳарбийлари миқдорини 4 минг нафаргача қисқартиришга қарор қилганини ҳам эслатиб ўтган.

2 196
ЎзА