ЎзА Ўзбек

28.08.2018 15:04 Чоп этиш версияси

Ит 11 ёшли қизнинг бўйнидан тишлаб, қўйиб юбормаётган эди...​

Ит 11 ёшли қизнинг бўйнидан тишлаб, қўйиб юбормаётган эди...​
Москва вилоятининг Истра шаҳрида беш йилдан бери қурилишда ишлаб келаётган тожикистонлик 41 ёшли Дилшод Тоҳиров кунлардан бир куни болакайни қутқариб қоламан, деб ўйламаган эди.

22 август куни кечқурун Истра туманидаги коттеж типидаги посёлка ҳудудида болаларнинг ёрдам сўраб қичқиргани эшитилди. Икки нафар қизалоқ дугоналарига катта ит ҳужум қилганини айтиб бақиришарди. Қўшни уйда ишлаётган Дилшод ва унинг юртдошлари бир сония ҳам ўйлаб ўтирмасдан қўлларига тушган нарсани – белкуракни олиб, қизча томон югурди. Улар даҳшатли ҳодисани кўриб қолишди: баҳайбат ротвейлер 11 ёшли Настяни бўйнидан тишлаб олган ва қўйиб юбормаётган эди.

Мигрант-қурувчилар қўлларидан келган ишни бажаришди: кимдир қон кетишини тўхтатмоқчи бўлди, бошқаси эса қизнинг бўйнини бинт билан боғлади, учинчиси эса қизчанинг пульсини текширди. Дилшод эса Настянинг бувисини айтиб келишга чопиб кетди. Мигрантлар тез ёрдам чақиришди, ҳар бир дақиқани ғанимат билган ҳолда Настяни катта йўлгача олиб чиқишди.

“Биз Дилшоддан миннатдормиз. Агар у бўлмаганида… Операция уч соат давом этди, сўнг анестезиолог чиқиб, бугун Настя иккинчи бор туғилганини айтди. Кўппакнинг ўткир тишлари Настянинг артериясига етишига бир баҳя қолибди, унда кеч бўларди. Набирам операциядан кейин ўзига келганидан сўнг, мендан “Буви мени фаришталар қутқардими?” деб сўради. Мен шуни айтаманки, Марказий Осиё халқлари болалар ва ота-оналарини жуда ҳам қадрлашади. Дилшод бир сония ҳам ўйлаб ўтирмасдан қизчани қутқаришга шошилди”, дейди Ольга Александровна.

Нажоткор Дилшод Тоҳиров – олти нафар фарзанднинг отаси бўлиб, оиласи Тожикистонда яшайди.

ЎзА
6 080