Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.03.2018 11:32 Чоп этиш версияси

Марказий Осиё хабарлари

Тожикистон Республикаси ва Европа Иттифоқининг олтинчи мажлиси

Брюсселда Тожикистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик бўйича олтинчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу мажлисда Тожикистон номидан мамлакат Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Завқизода Завқи Амин қатнашди.

Европа Иттифоқи томонидан тарқатилган матбуот-релизида таъкидланишича, томонлар демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларига риоя этиш — Европа Иттифоқи ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликнинг бош мезони эканини қайд қилишди.

«Мамлакатда сўз эркинлиги ҳамда сиёсий ва демократик қарашларни эркин ифода этиш барқарорлик ва иқтисодий тараққиётни таъминлайди», дейилади мажлис якунларидан сўнг берилган баёнотда.

Европа Иттифоқи шу йилнинг май ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган терроризмга қарши кураш ва экстремизм ва зўравонликлар профилактикасига бағишланган халқаро конференцияни қўллаб-қувватлайди.

7 073