ЎзА Ўзбек

23.08.2018 14:19 Чоп этиш версияси

Мамлакатлар ўртасида стратегик ҳамкорлик – асосий сиёсий ҳужжат бўлади

Мамлакатлар ўртасида стратегик ҳамкорлик – асосий сиёсий ҳужжат бўлади
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг Туркманистонга давлат ташрифи давомида имзоланадиган “Мамлакатлар ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги декларация” асосий сиёсий ҳужжат бўлади. 

Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўйича бўлим мудири Данияр Сидиқов маълум қилди. Унинг сўзларига қарагнада, “салмоқли” ҳужжатлар – уларнинг сони 10та – имзоланиши кутилмоқда. Қирғизистон ва Туркманистон президентлари Сооронбай Жээнбеков ва Гурбангули Бердимухамедов аввалига тор ва сўнг кенгайтирилган таркибда музокоралар ўтказади. Ҳамкорлик ва истиқболдаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинади.

Жээнбековнинг Туркманистонга давлат ташрифи 23-24 август кунлари бўлиб ўтади. Ташриф доирасида Жээнбеков “Аваза” сайёҳлик зонасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.

Туркманистон президенти 2015 йилнинг августида давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлган эди.

ЎзА
3 771