ЎзА Ўзбек

17.06.2019 17:50 Чоп этиш версияси

Мамлакатда яна иккита вазирлик ташкил топди

Мамлакатда яна иккита вазирлик ташкил топди

Қозоғистон Республикасининг давлат бошқаруви тизимини яна такомиллаштириш мақсадида Президент Қосим-Жомарт Тоқаев янгитдан икки вазирлик тузишга буйруқ берди. 

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 44-боби 3 тармоғига мувофиқ давлат бошқарувини такомиллаштириш ва самарадорлигини орттириш мақсадида Қозоғистон Республикасининг Савдо ва интеграция вазирлиги, Қозоғистон Республикасининг Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги тузилди.

Янги ташкил топган Савдо ва интеграция вазири этиб Нур-Султон шаҳрининг собиқ ҳокими Бақит Султонов тайинланди.

Экология, геология ва табиий ресурслар вазири этиб Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосарлигида фаолият олиб борган Мағзум Маратуғли Мирзағалиев тайинланди.

ЎзА
6 227