ЎзА Ўзбек

28.08.2020 Чоп этиш версияси

Малида исёнчилар собиқ президент Бубакар Кейтани озод қилди

Малида исёнчилар собиқ президент Бубакар Кейтани озод қилди

Малида исёнчилар вакили Жибрилла Маига мамлакатнинг лавозимидан истеъфо берган собиқ президенти Бубакар Кейтанинг озод қилингани ҳақида маълумот берди.

Собиқ Президент 18 августдаги давлат тўнтаришидан сўнг Катидаги ҳарбий базада исёнчилар қўлида асир тутиб турилганди. “Jeune Afrique” порталидаги маълумотга кўра, исёнчилар уни озод қилиб, пойтахт Бамакодаги уйига олиб бориб қўйишга қарор қилган, унинг уйи ҳарбийлар томонидан қўриқланади. Мамлакат раҳбариятининг асирга олинган бошқа вакиллари озодликка чиқарилмаган.

Эслатиб ўтамиз, исён мамлакат пойтахти Бамако яқинидаги ҳарбий базадан бошланган. Шундан сўнг бир неча соат ўтиб асирга олинган Президент Ибрагим Бубакар Кейта ўзининг истеъфоси ва парламентни тарқатиб юбориш бўйича қарорини эълон қилганди.

1 194
ЎзА