ЎзА Ўзбек

11.02.2019 16:17 Чоп этиш версияси

Малайзия суди собиқ Бош вазир Нажиб Разакнинг шикоят аризасини кўриб чиқишни кейинга қолдирди

Малайзия суди собиқ Бош вазир Нажиб Разакнинг шикоят аризасини кўриб чиқишни кейинга қолдирди Душанба куни Малайзия суди собиқ Бош вазир Нажиб Разакнинг иши бўйича судга топширилган қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаси бўйича судни кейинга қолдирганини эълон қилди.

Собиқ Бош вазир қўйилган айбловларни бирортасини ҳам тан олмаган ва унинг адвокати ушбу иш бўйича апелляция судига мурожаат қилган. Нажиб Разакнинг аризаси бўйича суд иши эртага, яъни 12 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Бироқ Малайзия олий суди ишни кейинга қолдирган.

Нажиб Разак адвокатининг сўзларига кўра, апелляция суди қачон кўриб чиқилиши ҳақида ҳали бир тўхтамга келинмаган.

Эслатиб ўтамиз: Собиқ Бош вазир ўтган йилнинг май ойида “1Malaysia Development Berhad” компаниясидан 4,5 миллиард доллар миқдоридаги маблағни ўзлаштирганликда айбланган эди.

ЎзА
1 686