ЎзА Ўзбек

12.01.2019 11:16 Чоп этиш версияси

Македония парламенти мамлакатнинг номини ўзгартиришга розилик берди

Македония парламенти мамлакатнинг номини ўзгартиришга розилик берди Македония парламенти мамлакатни Шимолий Македония Республикаси деб номлаш учун Конституцияга ўзгартириш киритди.

Македония Бош вазири Зоран Заев жума куни парламентда мамлакатни қайта номлаш учун етарлича овоз тўплаган.

Парламент спикери Талад Хаферининг айтишича, 120 депутатдан81 нафари давлат номини ўзгаришини маъқуллаб овоз берган.

ЎзА
1 328