ЎзА Ўзбек

15.10.2018 14:45:00 Чоп этиш версияси

Македония номи ўзгарадими?

Македониялик қонун чиқарувчилар душанба куни мамлакат номини Македония Республикасидан Шимолий Македония Республикасига ўзгартиришга қарор қилдилар. Ушбу масала юзасидан икки ҳафтадан ортиқ вақт мобайнида референдум ўтказилди ва парламентнинг кўплаб аъзолари мамлакат номини ўзгартиришни қўллаб-қувватлашган.

Македония номини ўзгартириш Бош вазир Зоран Заев томонидан илгари сурилган эди. Унинг айтишича, агар мамлакат номи ўзгарадиган бўлса, жанубий қўшни Греция билан ўн йиллардан бери давом этиб келаётган низолар бартараф этилиши ва Македония учун Европа Иттифоқига ва НАТОга аъзо бўлиш йўли очилиши мумкин.

Бироқ, парламентнинг жуда кам фоизини ташкил қилувчи норози томон мамлакат номини сақлаб қолиш учун охиригача ҳаракат қилишларини айтишган.