ЎзА Ўзбек

16.09.2019 Чоп этиш версияси

“Мадуро айрим баҳоналар билан музокараларни тўхтатди”

“Мадуро айрим баҳоналар билан музокараларни тўхтатди”

Мамлакатдаги сиёсий таназзулга барҳам бериш йўлидаги мухолифат билан музокараларнинг тўхтаб қолишига Венесуэла Президенти Николас Мадуро маъмурияти жавобгар бўлади. Бу ҳақда мухолифат раҳбари Хуан Гуайдонинг матбуот хизмати баёнот берди. 

“Мадуро айрим баҳоналар билан музокараларни тўхтатди”, дейилади ҳужжатда. ТАСС хабарига қараганда, мухолиф томон Норвегия ҳукуматига мазкур музокараларни ўтказиш бўйича воситачи бўлгани учун миннатдорлик билдирган. 

2 165
ЎзА