ЎзА Ўзбек

12.02.2019 Чоп этиш версияси

Мадридда каталониялик сиёсатчилар суд қилинмоқда

Мадридда каталониялик сиёсатчилар суд қилинмоқда
Испания Олий судида каталониялик айирмачилар устидан суд жараёни бошланди, дейилади “Евроньюс” хабарида.

Қайд этилишича, исён ташкил этиш ва давлат маблағларини камомад қилишда айбланаётган 12 нафар сиёсатчи ва фаолга Испания прокуратураси 25 йиллик қамоқ жазоси сўрамоқда.

Судланаётганлар орасида Каталония ҳукумат раҳбарининг собиқ ўринбосари Ориол Жункерас ва собиқ вазирлар, Каталония парламенти депутатлари бор. Испания собиқ бош вазири Мариано Рахой судда гувоҳ сифатида иштирок этмоқда.

Хабарда қўшимча қилинишича, Каталониянинг Бельгияда яширинган собиқ етакчиси Карлес Пучдемон мазкур суд жараёнини “Мадрид қасоси” деб атаган.

1 767
ЎзА