ЎзА Ўзбек

05.08.2020 Чоп этиш версияси

Лос-Анжелесда яна отишма содир этилди

Лос-Анжелесда яна отишма содир этилди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида оқшомги базмда отишма юз берди, икки киши яраланди. Уларнинг аҳволи жуда оғир.

"Лос-Анжелес ўт ўчириш департаментига отишма ҳақида маълумот келиб тушди. Уч киши яралангани маълум қилинди, уларга ёрдам кўрсатилиб, касалхонага ётқизилди", - дейилади хабарда.

Маҳаллий CBS Los-Angeles телеканалининг хабар беришича, отишма содир этилган жойда АҚШ миллий футбол лигаси ўйинчиси базм оқшоми уюштирган. Шаҳарда коронавирус туфайли одамлар бир жойда тўпланиши тақиқланганига қарамай, футболчининг катта ҳовлисида бир неча ўн киши йиғилган. Айни пайтда полиция воқеани ўрганмоқда, дейди телеканал.

3 565
ЎзА