ЎзА Ўзбек

03.08.2018 02:14 Чоп этиш версияси

Лондон полицияси террор ҳаракати содир этишни режалаштираётган шахсни қўлга олди

Лондон полицияси террор ҳаракати содир этишни режалаштираётган шахсни қўлга олди
Лондон полициясининг терроризмга қарши бўлинмаси ходимлари террор ҳаракатини амалга оширишга ҳозирлик кўраётган кишини қўлга олди. Бу ҳақда Скотленд-Ярд матбуот хизмати хабар тарқатди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Унга кўра, ҳибсга олиш амалиёти Лондон шимоли-ғарбида ташкил этилган. Қўлга олинган 20 ёшли гумондорни милиция бўлимига олиб борилди. 

Бирлашган Қироллик Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, террор важидан содир этилган жиноятларга алоқадорликда гумон қилиниб, 2017 йилда Буюк Британияда жами 400 киши қўлга олинган. 
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил мартидан бошлаб Буюк Британияда бир қанча террор ҳужумлари амалга оширилган бўлиб, оқибатда 36 киши қурбон бўлган. Ҳозирда мамлакатда террор ҳаракатлари хавфи эҳтимоли жиддийлигича қолмоқда.

6 751