ЎзА Ўзбек

29.11.2019 Чоп этиш версияси

Лондон. Беш кишига жароҳат етказган қуролланган шахсни полиция йўқ қилди

Лондон. Беш кишига жароҳат етказган қуролланган шахсни полиция йўқ қилди

Буюк Британия пойтахтидаги London Bridge метростанцияси яқинидаги кўприкда қуролланган шахс кишиларга ҳужум қилгани оқибатида полиция томонидан отиб ташланди, деб хабар бермоқда Рейтер. 

Воқеа бугун Лондон вақти билан соат 13:58 да рўй берган.

ББCнинг ёзишича, у ерда жанжал содир бўлган ва полиция келгунича давом этган.

Тажовузкор шахснинг қўлида пичоқ бўлган ва беш кишига жароҳат етказган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходими томонидан қуролланган шахс отиб ўлдирилган, дейилади The Guardian хабарида.

“Мен Фавқулодда вазиятлар хизмати ва жамоатчиликка Лондон кўпригидаги теракт дея гумон қилинаётган вазиятда кўрсатган жасорати учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Бу даҳшатли воқеа. Мен барча жабрланувчилар ва уларнинг оилалари билан биргаман”,
деди Британия бош вазири Борис Жонсон ўз твиттерида.

Лондон Метрополитен полициясининг баёнотига кўра, ҳозирча мазкур воқеа тафсилотлари тўлиқлигича аниқ бўлгани йўқ. Аммо қуролланган шахснинг террорга алоқадорлиги гувоҳлар томонидан маъқулланмоқда.

Мазкур ҳодиса туфайли London Bridge метростанцияси ва воқеа содир бўлган кўприк ёпилган. Транспорт ҳаракати вақтинча чекланган. Шу туфайли Британия транспорт полицияси кишиларга London Bridge Underground метростанциясидан фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида хабар берган.

Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Маълумот ўрнида, шу ой бошида Англияда терроризм таҳдиди 2014 йилга нисбатан энг паст кўрсаткични қайд этган эди.

2 102
Шоҳрух Нўъмонов, ЎзА