Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 12:38 Чоп этиш версияси

Ливиядаги ҳужумни “Ислом давлати” террор ҳаракати жангарилари амалга оширгани маълум бўлди

“Ислом давлати” террор ҳаракати жангарилари Ливия миллий сайлов комиссияси бош қароргоҳида амалга оширилган ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Бу ҳақида Reuters хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, Триполидаги қуролли ҳужум оқибатида 16 киши қурбон бўлган, шунингдек, 19 кишининг жароҳатлангани айтилмоқда.

Чоршанба куни эрталаб қуролланган жангарилар гуруҳи сайлов комиссияси қароргоҳига ҳужум қилди, бу вақтда миллий сайлов комиссиясида сайловчиларни рўйхатга олиш ишлари олиб борилаётганди. Бино ичида иккита портловчи қурилма ҳаракатга келтирилди. Бир вақтнинг ўзида бино ташқаридан ёқиб юборилган. Хавфсизлик кучлари ҳужум қилганлар билан отишмага киришган.

Айни дамда бино жангарилардан озод этилди, ҳудудда ўт ўчирувчилар ва полиция фаолият олиб бормоқда. Бироқ, бу саъй- ҳаракатларга қарамасдан икки қаватли бино тўлиқ ёниб, харобага айланди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Ливияда 2018 йилнинг сўнггида бўлиб ўтиши режалаштирилган президентлик сайловларига тайёргарлик ишлари бошланган.

Н. Тошпўлатова
6 643