ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Ливия миллий армияси раҳбари Москвани тарк этди

Ливия миллий армияси раҳбари Москвани тарк этди

Ливия миллий армияси раҳбари Халифа Ҳафтар Триполидаги ҳукумат раҳбари Фаёз Саррож билан келишувни имзоламасдан Москвани тарк этди, дейилади РИА Новостининг Ливиядаги манбага таяниб берган хабарида.

Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвадаги учрашувда Ливиядаги томонлар бир неча ҳужжатни имзолашгани, Ҳафтар эса бунинг учун маълум муддат сўраганини айтганди. Ҳужжатда Саррож ва Ҳафтар ҳукуматларининг келишуви ва сулҳи назарда тутилган.

1 346
ЎзА